date

ШҲТнинг бу галги саммитида 20 та давлат раҳбарлари қатнашади

ШҲТнинг бу галги саммитида 20 та давлат раҳбарлари қатнашади

Хитой Халқ Республикасининг Тянсзин шаҳри бу йилги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитига мезбонлик қилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, саммит доирасида 20 дан зиёд давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, 10 та халқаро ва минтақавий ташкилот етакчилари иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда ХХР ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Лю Бин махсус матбуот анжуманида маълум қилди.
Саммит нафақат сиёсий мулоқот ва ҳамкорлик учун муҳим минбар сифатида, балки халқаро муносабатлар йўналишида янги йўналишлар ва келишувларни муҳокама қилиш учун катта имконият сифатида баҳоланмоқда. ШҲТ доирасида хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик ва маданий алмашинув масалалари яна бир бор кун тартибига чиқиши кутилаяпти.
Таъкидланишича, саммитда иштирок этиши режалаштирилган нуфузли раҳбарлар рўйхати жуда кенг. Улар орасида:
Россия президенти Владимир Путин
Беларусь президенти Александр Лукашенко
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев
Қирғизистон президенти Садир Жапаров
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Монголия президенти Ухнаагийн Хурелсух
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев
Арманистон бош вазири Никол Пашинян
Камбоджа бош вазири Хун Манет
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу
Непал бош вазири Шарма Оли
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған
Миср бош вазири Мустафо Мадбули
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов
Индонезия президенти Прабово Субианто
Лаос президенти Тхонглун Сисулит
Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим
Ветнам бош вазири Фам Мин Чин
Саммит жараёнида минтақавий барқарорлик, иқтисодий алоқаларни кучайтириш ва стратегик шериклик масалалари асосий мавзу бўлиши кутилмоқда. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу йиғилиш халқаро майдондаги сиёсий вазият ва геосиёсий мувозанатга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ШҲТнинг бу галги саммитида 20 та давлат раҳбарлари қатнашади