“Мадагаскар”дагидек қочиш: пингвинлар қафасдан чиқиб, ҳайвонот боғини бемалол сайр қилгани тармоқларда қизиқиш уйғотди

Даниядаги ҳайвонот боғларидан бирида бир гуруҳ пингвин қафасидан чиқиб кетиб, ҳудуд бўйлаб бемалол сайр қилгани ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Энг қизиғи, улар ҳар томонга тарқалиб кетмади — худди махфий топшириққа отланган жамоа каби бир қатор бўлиб ҳаракатланди.
Пингвинлар “махсус операция” бошлади
Тарқалган видеода пингвинларнинг хизмат йўлаклари ва ҳайвонот боғининг турли қисмлари бўйлаб кетаётгани акс этган.
Улар ортларида кичик излар қолдириб кетган. Айнан шу излар ходимларга “қочқинлар”ни тезда топишга ёрдам берган.
Пингвинлар тарқалиб кетмади — гўё қаерга кетаётганини олдиндан келишиб олгандек, бир сафда юришди. Пингвинларнинг қафасдан қандай чиқиб кетгани аниқланмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, улар очиқ қолган йўлак орқали ташқарига чиқиб кетган бўлиши мумкин.
Бироқ вазият узоққа чўзилмади. Ходимлар пингвинларни хавфсиз тарзда топиб, яна ўз яшаш жойларига қайтаришди. Видео кенг тарқалиши ортидан фойдаланувчилар бу манзарани машҳур “Мадагаскар” мультфильмидаги пингвинлар билан солиштиришди.































Изоҳлар 0
…