70 миллион долларлик сигир: Viatina-19 нега бунчалик қиммат?

Бир сигирнинг нархи 70 миллион долларга етиши мумкинми? Бразилияда етиштирилган Viatina-19 айнан шу қиймат билан дунёдаги энг қимматбаҳо қорамоллардан бирига айланди. Аммо унинг нархи гўшти ёки улкан гавдаси билан эмас, генетик салоҳияти билан белгиланмоқда.
Унинг 33 фоизи 21 миллион долларга сотилди
Яқинда ўтказилган кимошди савдосида Viatina-19 га эгалик ҳуқуқининг 33 фоизи қарийб 21 миллион долларга сотилди.
Ушбу келишувдан кейин сигирнинг умумий қиймати тахминан 70 миллион доллар деб баҳоланди.
Энг қизиғи: Viatina-19 оддий чорва сифатида эмас, қимматбаҳо генетик актив сифатида баҳоланмоқда. Виатина-19 Бразилияда етиштирилган Нелоре зотига мансуб. Унинг асосий устунликлари:
иссиқ иқлимга чидамлилиги;
касалликларга нисбатан юқори иммунитети;
қарийб 1100 килограмм вазни;
генетик хусусиятларини авлодларига юқори даражада ўтказиш қобилияти.
Мутахассислар Viatina-19 нинг қийматини, аввало, наслчилик имкониятлари билан изоҳламоқда. Унинг генетик хусусиятларидан фойдаланиш эмбрион етиштириш ва наслчилик соҳаларида катта даромад келтириши мумкин.































Изоҳлар 0
…