date

Австралиядаги қонли ҳужум олдидан разведка огоҳлантирганми?

Австралиядаги қонли ҳужум олдидан разведка огоҳлантирганми?

Исроилнинг “Моссад” разведка хизмати Австралияда яҳудий жамоасига қарши эҳтимолий ҳужум бўлиши мумкинлиги ҳақида австралиялик ҳамкасбларини олдиндан огоҳлантирган. Бу ҳақда “Кан” телеканали ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, Австралия хавфсизлик тузилмаларига теракт эҳтимоли ҳақида бир неча бор сигналлар келиб тушган. Аммо расмий Канберра бу маълумотларни очиқ тан олмаяпти. Хусусан, Янги Жанубий Уэлс штати полицияси раҳбари Мэл Лэнон Исроил томонидан бундай разведка маълумоти берилмаганини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, агар полицияда аниқ ва ишончли разведка ахбороти бўлганида, хавфсизликни таъминлаш учун кенг кўламли чоралар кўрилган бўлар эди. “Бундай хавф ҳақида олдиндан маълумот бўлганда, мутлақо бошқа даражада ҳаракат қилган бўлардик”, — деган Лэнон.

Шу билан бирга, якшанба куни Сидней шаҳри яқинида жойлашган машҳур Бондай-бич пляжида содир бўлган қонли воқеа жамоатчиликни ларзага солди. Икки нафар шахс томонидан амалга оширилган отишма оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, яна 29 нафар фуқаро турли даражада жароҳат олди.

Ҳужумчилардан бири воқеа жойида йўқ қилинган, иккинчиси эса тириклайин қўлга олинган. Энг аламлиси, ушбу фожеа айнан пляжда яҳудийлар Ҳануку байрамини нишонлаётган пайтда юз бергани қайд этилмоқда.

Айни пайтда Австралияда хавфсизлик чоралари кучайтирилган, воқеанинг барча жиҳатлари чуқур ўрганилмоқда. Разведка огоҳлантиришлари ҳақиқатдан ҳам бўлганми ёки йўқ — бу савол ҳали жавобсиз қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Австралиядаги қонли ҳужум олдидан разведка огоҳлантирганми?