Трамп ва рафиқаси Мелания Оқ уйда болаларга Хеллоуин совғаларини улашди (видео)

Трамп ва рафиқаси Мелания Оқ уйда болаларга Хеллоуин совғаларини улашди (видео)

АҚШ президенти Дональд Трамп ва рафиқаси Мелания Трамп 29 октябрь куни Оқ уйда Хеллоуин байрами муносабати билан ташкил этилган анъанавий тадбирда иштирок этди. Улар байрамона либосларда келган болаларни кутиб олиб, ширинликлар тарқатди.

Тадбир Оқ уйнинг Жанубий майдонида бўлиб ўтди. Болалар турли қаҳрамонлар қиёфасида кийиниб, президент ва унинг рафиқаси билан учрашди. Трамп ва Мелания улар билан суратга тушди, айрим болаларнинг либосларига дастхат ҳам ёзиб берди.

Байрам давомида мусиқий чиқишлар ва турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди. Шунингдек, АҚШ президентининг Air Force One самолёти Оқ уй узра пастлаб учиб ўтди. Бу ҳолат тадбир иштирокчиларининг эътиборини тортди.

Маълумот учун, Хеллоуин ҳар йили 31 октябрь куни нишонланади. АҚШда байрам арафасида болалар турли қаҳрамонлар либосини кийиб, уйма-уй юриб ширинлик сўраш анъанасига амал қилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар