«Ҳўрмуз бўғозини АҚШ ҳудуди қиламан»: Трамп дунёни ларзага солган режасини очди

2 дақиқа ўқиш1.2K
«Ҳўрмуз бўғозини АҚШ ҳудуди қиламан»: Трамп дунёни ларзага солган режасини очди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Доналд Трамп Эрон устидан узил-кесил ғалаба қозонганидан сўнг Ҳўрмуз бўғозини «АҚШ ҳудуди» деб эълон қилиш ниятида эканини билдирди.
  • У бўғоз ҳозир АҚШ ҳарбий денгиз кучлари назоратида эканини ва Эрон портларига қўйилган қамал «пўлат девор»дек ишлаётганини айтди, бироқ бу қарорнинг ҳуқуқий механизмларини тушунтирмади.
  • Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Қосим Ғарибободий бўғоз Эрон назоратида қолишини таъкидлаб, Трампнинг даъволарини рад этди.

АҚШ президенти Дональд Трамп глобал энергетика хавфсизлигининг асосий тугуни бўлган Ҳўрмуз бўғози бўйича мисли кўрилмаган баёнот билан чиқди. Нью-Йорк штатидаги полиция академиясида чиқиш қилган Оқ уй раҳбари Эрон устидан узил-кесил ғалаба қозониши билан Ҳўрмуз бўғозини «АҚШ ҳудуди» деб эълон қилиш ниятида эканини маълум қилди.

Трамп айни дамда стратегик сув йўли тўлиқ АҚШ ҳарбий денгиз кучлари назорати остида эканини ва Эрон портларига қўйилган қамал «пўлат девор»дек ишлаётганини таъкидлади:

«Эрон бутунлай мағлуб этилганидан сўнг, тез орада Ҳўрмуз бўғозини Қўшма Штатлар ҳудуди деб эълон қиламан. Ҳозир ҳам аслида вазият шундай — қамал ўрнатганмиз ва биз рухсат бермагунча ҳеч бир кема ўта олмайди».

Шу билан бирга, президент бу қарорнинг халқаро ҳуқуқий механизмлари ёки амалда қандай ижро этилиши бўйича аниқ тушунтириш бермади.

Теҳроннинг жавоби: «Ҳўрмуз Эронники бўлган ва шундай қолади»

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Қосим Ғарибободий Трампнинг даъволарини кескин рад этди. Дипломат бўғоз устидан назорат фақат Теҳронга тегишли эканини эслатиб, Вашингтоннинг босимига бўйин эгмасликларини билдирди:

«Ҳўрмуз бўғозини на ижтимоий тармоқдаги постлар, на авиаташувчи кемалар ёки сайловолди нутқлари билан эгаллаб бўлади. Ҳўрмуз Эронники бўлган, Эронники ва шундай бўлиб қолади. Бўғоз фақат Эроннинг амри билан очилади ёки ёпилади».

Жаҳон бозорида танглик: Нефть ва бензин нархи кўтарилмоқда

Дунё бўйича денгиз орқали ташиладиган нефть ва суюлтирилган газнинг салкам бешдан бир қисми ўтадиган Ҳўрмуз бўғозидаги кескинлик глобал бозорларда хавотирни кучайтирди:

  • Нефть нархи: Brent маркали хомашё нархи бир баррель учун 90 долларга яқинлашмоқда;

  • АҚШ ички бозори: Бензин нархи бир галлон учун 4 долларга чиқди. Трамп бу қимматлашувни «Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик бадали» сифатида изоҳлаб, фуқароларни бу вазиятни тўғри қабул қилишга чақирди.

Экспертлар хавотири: Узоқ муддатли ҳарбий иштирокми?

CNN ва халқаро ҳарбий таҳлилчилар қайд этишича, бўғозни АҚШ ҳудуди деб эълон қилиш минтақада чекланмаган муддатга улкан ҳарбий контингентни жойлаштиришни талаб қилади. Бу эса Трампнинг «Эрон билан уруш қисқа ва тезкор бўлади» деган дастлабки ваъдаларига зид келиши мумкин.

Бундан ташқари, Трампнинг аввалроқ Гренландия, Панама каналини назоратга олиш ҳамда Венесуэлани «51-штат»га айлантириш ҳақидаги баёнотлари фонида, экспертлар Ҳўрмуз мавзусини Оқ уйнинг Эронни музокараларда максимал ён беришга мажбурлаш учун қўллаётган оғир геосиёсий босим воситаси сифатида ҳам баҳоламоқда.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?