АҚШ Эронга қарши ҳужумларда биринчи марта янги PrSM ракетасидан фойдаланди (видео)

АҚШ Марказий қўмондонлиги бу ҳақда хабар бериб, ракетанинг HIMARS ракета тизими ёрдамида учирилганини кўрсатувчи видеони эълон қилди.
PrSM Lockheed Martin томонидан эскирган MGM-140 ATACMS ўрнини босиш учун ишлаб чиқилган. Унинг техник хусусиятлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Максимал масофа: 500 км (ATACMS учун 300 км гача бўлган масофага нисбатан);
- Янгиланган йўналтириш тизими билан аниқлик оширилди; - Нишонлар: қўмондонлик пунктлари, ҳаво мудофааси тизимлари, омборлар, аэродромлар, радар станциялари ва бошқа юқори даражада ҳимояланган объэктлар.
PrSM ракета оиласининг серияли ишлаб чиқарилиши 2023 йил июль ойида бошланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг