Тўйхонада свет ўчди, Муниса Ризаева барчани ҳайратда қолдирди (видео)

Тўйхонада свет ўчди, Муниса Ризаева барчани ҳайратда қолдирди (видео)

Хонанда Муниса Ризаева ижтимоий тармоқлардаги сўнгги видеоларида ўзини бироз тоби йўқлиги, ҳолсиз ҳис қилаётганини айтганди. Орадан кўп ўтмай, у соғлиғи тиклангани ва яна тўй хизматларига қайтгани ҳақида ҳам мухлисларига хабар берди.

Хонанданинг навбатдаги чиқишларидан бирида эса кутилмаган ҳолат юз берди. Тўй давомида тўйхонада электр таъминоти узилиб, зал бир муддат чироқсиз қолди. Шунга қарамай, Муниса Ризаева меҳмонларнинг кайфияти тушиб кетишига йўл қўймади.

Мусиқачилар жонли ижрода куй чалишда давом этишди, Муниса эса шу куй садолари остида рақсга тушиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. Хонанда ушбу видеони Instagram саҳифасига жойлаб, "Тўйхонада свет ўчиб қолди, лекин биз буни шундай қолдирмадик", дея изоҳ қолдирди.

Видео қисқа фурсатда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Кузатувчилар хонанданинг вазиятдан усталик билан чиққанини эътироф этиб, унинг профессионаллиги ва саҳнадаги самимиятини юқори баҳолашди. Изоҳларда кўпчилик Муниса Ризаевага ижодий муваффақиятлар тилаб, ҳар қандай вазиятда томошабин кайфиятини кўтара олишини алоҳида таъкидлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар