7 ёшли бола Howo юк машинасини бошқаргани маълум бўлди

 7 ёшли бола Howo юк машинасини бошқаргани маълум бўлди
Қисқача

Навоий вилоятининг Кармана туманида 7 ёшли бола Ҳово русумли юк машинасини бошқаргани аниқланди. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, транспорт воситаси бошқаруви болага унинг аммасининг ўғли томонидан ишониб топширилган ва ҳолат 2025 йилнинг сентябр ойида содир бўлган.

Навоий вилоятининг Кармана туманида 7 ёшли боланинг Howo русумли юк машинасини бошқаргани аниқланди. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Instagram ижтимоий тармоғида ёш боланинг юк машинасини бошқараётгани акс этган видео кенг тарқалиб, жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган. Олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур ҳолат 2025 йилнинг сентябрь ойида содир бўлгани маълум бўлди.

Текширув натижаларига кўра, транспорт воситаси бошқаруви болага унинг аммасининг ўғли томонидан ишониб топширилган. Шу муносабат билан вояга етмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришга рухсат берган фуқаро ҳамда болани назоратсиз қолдирган онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, Howo русумли юк машинаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар