Монакода кучли портлаш: икки киши оғир аҳволда қолмоқда

1 дақиқа ўқиш255
Монакода кучли портлаш: икки киши оғир аҳволда қолмоқда

Монакода содир бўлган кучли портлаш оқибатида уч нафар инсон жабрланди. Франция оммавий ахборот воситалари хабар беришича, улардан икки нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида Франция чегарасига яқин жойлашган Рю Реверенд Пер Луи Фролла кўчасидаги турар жой биноси олдида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга бино ташқарисида қолдирилган сумка сабаб бўлган.

Монако Давлат вазири Кристоф Мирман AFP агентлигига берган баёнотида воқеани «катта эҳтимол билан теракт» деб атади. Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаган.

Расмийларнинг таъкидлашича, портлашга мурватлар ва металл шарчалар солинган портловчи қурилма сабаб бўлган.

«Менинг билишимча, тарихда бундай воқеа илк бор содир бўлмоқда», — деди Монако ҳукумати раҳбари Кристоф Мирман.

Ҳодиса содир бўлган ҳудудга полиция ходимлари ва қутқарув хизматлари зудлик билан жалб қилинган. Айни вақтда воқеанинг барча ҳолатларига аниқлик киритиш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?