18 кунлик чақалоқ онасига вайроналар остида куч бағишлади

2 дақиқа ўқиш1.2K
18 кунлик чақалоқ онасига вайроналар остида куч бағишлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Венесуелада содир бўлган вайронкор зилзила вақтида 18 кунлик ўғли Ҳуан Давид билан бинолар остида қолган Даяна Патино қутқарувчилар томонидан тирик ҳолда олиб чиқилди.
  • Ла-Гуаира шаҳридаги саккизинчи қаватдаги хонадонида қолган она энг оғир дамларда гўдакнинг нафас олиши унга яшаш учун куч ва умид бағишлаганини айтди.

Венесуэлада юз берган кучли зилзила ортидан 18 кунлик чақалоғи билан вайроналар остида қолган аёлнинг ҳаёт учун олиб борган кураши бутун дунё эътиборини ўзига тортди. Қутқарувчилар томонидан тирик ҳолда олиб чиқилган Даяна Патино бошидан кечирган қўрқинчли лаҳзалар ҳақида сўзлаб берди.

Унинг айтишича, энг оғир дамларда ҳам янги туғилган ўғли Ҳуан Давид унга яшаш учун куч ва умид бағишлаган.

«У тирик экан, мен ҳам таслим бўлишга ҳақим йўқ эди. Ҳар сафар унинг нафас олаётганини билиш учун бурнига тегиб текшириб турардим», — дейди Даяна.

Вайроналар остидаги умид

24 июнь куни Венесуэлада содир бўлган кучли зилзила мамлакат тарихидаги энг фожиали табиий офатлардан бирига айланди. Расмий маълумотларга кўра, 29 июнь ҳолатига камида 1450 киши ҳалок бўлган, ўн минглаб одамлар эса бедарак йўқолган. Қидирув-қутқарув ишлари ҳануз давом этаётган бўлса-да, тирик қолганларни топиш имконияти тобора қисқариб бормоқда.

Айнан шу фожиа орасида Даяна ва унинг 18 кунлик ўғлининг қутқарилиши ҳақиқий мўъжиза сифатида баҳоланмоқда. Қутқарув жараёни акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда миллионлаб томошабинларнинг қалбига етиб борди. Кичкина Ҳуан Давид эса кўпчилик учун умид тимсолига айланди.

«Фақат боламни маҳкам қучоқладим»

Даяна зилзила вақтида Ла-Гуаира шаҳридаги саккизинчи қаватда жойлашган хонадонида идиш юваётган бўлган. Аввалига у ер силкинишини оддий тебраниш деб ўйлаган. Аммо бир неча сония ўтиб вазият кескин ўзгарган.

Она дарҳол чақалоғини қучоғига олган. Кейин эса бутун бино қулай бошлаган.

«Ўзимни ҳавода учаётгандек ҳис қилдим. Кейин эса сув ва тупроқ ичига ботиб кетаётгандек бўлдим. Қандай қилиб боламни қўлимдан чиқармаганимга ҳозир ҳам ҳайронман», — дейди у.

Вайроналар остида қолган аёл дастлаб ёрдам чақириб бақирган. Бироқ овозини ҳеч ким эшитмаётганини англагач, кучини тежашга қарор қилган. Шундан кейин у фақат яқиндан одамларнинг овози ёки қадам товушлари эшитилгандагина ёрдам сўраб чақирган.

18 кунлик чақалоқ онасига вайроналар остида куч бағишлади

Қутқарувчиларга етган овоз

Даянанинг чап оёғи бетон парчалари остида қисилиб қолган, боши эса тошлар орасида сиқилган бўлса-да, у ўзини йўқотмасликка ҳаракат қилган.

Бир муддатдан кейин у акасининг овозини эшитади ва бор кучи билан жавоб қайтаради. Акаси эса уни албатта қутқаришини айтиб, умид бағишлайди.

25 июнь куни кечқурун мураккаб қутқарув операцияси натижасида она ва чақалоқ вайроналар остидан тирик ҳолда олиб чиқилди. Даянанинг икки оёғи жароҳатланган бўлса, чақалоқ енгил тан жароҳатлари билан қутулиб қолди.

«Ҳаёт менга яна қайтгандек бўлди»

Оила бошлиғи Герсон зилзила пайтида уйига эндигина етиб келган бўлган. Кўп қаватли бинонинг қулашини кўргач, хотини ва фарзандини йўқотганига ишониб қолган.

Уларнинг тирик эканини кўрган лаҳза эса унинг ҳаётидаги энг таъсирли дамлардан бири бўлган.

«Бу туйғуни сўз билан ифодалаш қийин. Мен уларни йўқотдим деб ўйлагандим. Ўғлимни қучоғимга олганимда, худди ҳаёт менга яна бир бор инъом этилгандек

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?