Хоразмда қурилиш вақтида эркакни тупроқ босиб қолди

1 дақиқа ўқиш117
Хоразмда қурилиш вақтида эркакни тупроқ босиб қолди

Хоразм вилоятида олиб борилаётган қурилиш ишлари чоғида бахтсиз ҳодиса юз берди. Тупроқ ўпирилиши оқибатида бир эркак ер остида қолиб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса 28 июн куни Урганч шаҳрининг "Ал-Хоразмий" кўчасида содир бўлган. Қурилиш жараёнида тупроқнинг кутилмаганда ўпирилиши натижасида ишчилардан бири тупроқ остида қолган.

Воқеа ҳақида хабар келиб тушиши билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган. Махсус қутқарув ускуналари ва анжомлари ёрдамида олиб борилган тезкор амалиёт натижасида эркак тупроқ остидан соғ-саломат чиқариб олинган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракати туфайли оғир оқибатларнинг олди олинди. Ҳодиса юзасидан тегишли идоралар томонидан ҳолатнинг сабабларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?