28 бармоқ ва 30 тирноқ: ноёб мушук Гиннес рекордини ўрнатди

АҚШда одатдагидан анча кўп бармоқ билан туғилган мушук Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Унинг тўрт панжасида жами 28 та бармоқ ёстиқчаси ва 30 та тирноқ бор.
Ветеринарлар буни полидактилия деб аталувчи ирсий ҳолат билан изоҳламоқда. У айрим мушукларда учраб туради, лекин бармоқлар сони бунчалик кўп бўлиши камдан-кам ҳолат ҳисобланади.
Мушукнинг ташқи кўриниши ғайриоддий бўлса-да, мутахассислар бу хусусият унинг соғлиғига зарар етказмаётганини билдирган.
Кўп бармоқли мушуклар ҳақида турли қарашлар ҳам бор. Айрим одамлар уларни хонадонга омад олиб келадиган ҳайвон сифатида қабул қилади.
Бироқ бундай мушукни парвариш қилишда тирноқларга алоҳида эътибор бериш зарур. Тирноқлар кўп ва узун бўлгани сабаб уларни вақти-вақти билан текшириш ва қисқартириш талаб этилади.































Изоҳлар 0
…