Сериаллар ва фильмлар ихлосмандларининг севимли иловаси ТВ Тиме ўз фаолиятини тўхтатмоқда

Дунё бўйлаб миллионлаб фойдаланувчилар орасида машҳур бўлган, томоша қилинаётган сериаллар ва фильмларни кузатиб бориш имконини берувчи ТВ Тиме платформаси ёпилмоқда. Илова маъмурияти фойдаланувчиларга йўллаган расмий хабарномасида сервис 2026-йилнинг 15-июльидан бошлаб ўз фаолиятини бутунлай тўхтатишини маълум қилди. Бу қарор кўплаб киноихлосмандлар учун кутилмаган янгилик бўлди, чунки платформа йирик жамоатчилик марказига айланиб улгурган эди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Компания вакилларининг тушунтиришича, бепул иловани сақлаб туриш харажатлари ҳаддан ташқари ошиб кетган, пуллик обуна моделига ўтиш учун эса етарли талаб мавжуд эмас. Бироқ, соҳа экспертларининг фикрича, ТВ Тиме ёпилишининг асосий сабаби молия эмас, балки компаниянинг сунъий интеллект (AI) технологияларига йўналтирилган янги стратегиясидир. Бу ҳақда TechCrunch ва ixbt.com нашрлари хабар бермоқда.
Сунъий интеллект пойгаси ва стратегик ўзгаришлар
ТВ Тиме эгаси бўлган Whип Медиа компанияси 2025-йил бошида Блуе Торч Капитал инвестиция фонди томонидан сотиб олинган эди. Янги эгалар компания келажагини фақат сунъий интеллект йўналишида кўрмоқда. Шу сабабли, Whип Медиа ўз эътиборини истеъмолчилар учун мўлжалланган оддий иловалардан кўра, даромадлироқ ҳисобланган Ҳелих каби AI-платформаларга қаратишга қарор қилди. Ҳелих тизими стриминг таҳлилиёти ва медиа таъминот занжирларини автоматлаштириш билан шуғулланади.Аппфигурес маълумотларига кўра, ТВ Тиме иловаси шу вақтгача 26 миллиондан ортиқ марта юклаб олинган ва ҳатто сўнгги бир ой ичида 29 мингта янги фойдаланувчи қўшилган. Шунга қарамай, замонавий технология бозорида компаниялар фойдаланувчилар базасидан кўра, сунъий интеллектга асосланган бизнес моделларни устувор деб билмоқда. Аввалроқ Mozilla ҳам худди шундай сабаб билан ўзининг Поккет сервисига бўлган эътиборни камайтирган эди.
Қизиғи шундаки, Whип Медиа машҳур иловани сотиш ўрнига уни бутунлай ёпишни афзал кўрди. Тахминларга кўра, компания ўзининг қимматли маълумотлар базасини рақобатчилар қўлига ўтишини истамайди. ТВ Тиме йиллар давомида тўплаган томошабинлар диди ва рейтинглари ҳақидаги маълумотлар медиа бозори учун жуда қимматли ҳисобланади.
Фойдаланувчилар маълумотлари нима бўлади?
Платформа ёпилиши билан боғлиқ асосий хавфсизлик чоралари қуйидагилардан иборат:- 2026-йил 15-июльдан бошлаб илова барча дўконлардан (App Store ва Google Play) олиб ташланади;
- Фойдаланувчилар ушбу муддатгача ўзларининг барча қайдлари ва томоша тарихини экспорт қилиб олишлари мумкин;
- Компания барча шахсий маълумотлар ўчириб ташланишини ва улар тижорий мақсадларда ишлатилмаслигини кафолатламоқда.






























Изоҳлар 0
…