Дубай шаҳзодаси "уй бекаси" атамасини ўзгартиришни таклиф қилди

Дубай шаҳзодаси "уй бекаси" атамасини ўзгартиришни таклиф қилди

Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум аёлларнинг оиладаги ўрни ва меҳнатини муносиб қадрлаш мақсадида "уй бекаси" атамасини "авлодлар бунёдкори" деб ўзгартириш ташаббуси билан чиқди.

Шаҳзоданинг таъкидлашича, "уй бекаси" ибораси аёлнинг фақат уйда эканини англатади. Ҳолбуки, унинг энг муҳим вазифаси фарзандларни тарбиялаш, уларга тўғри қадриятларни сингдириш ва жамиятнинг келажак авлодини вояга етказишдан иборат.

Ташаббус тарафдорлари ушбу ўзгариш аёлларнинг уй-рўзғордаги меҳнати, оналик масъулияти ва жамият ривожига қўшаётган ҳиссасини янада юксак эътироф этишга хизмат қилишини таъкидламоқда. Уларнинг фикрича, бундай атама аёлларнинг оиладаги ўрни ва масъулиятини янада чуқурроқ ифодалайди.

Мазкур таклиф ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда. Айрим фойдаланувчилар бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар бундай ўзгариш рамзий аҳамиятга эга эканини, энг муҳими эса аёлларнинг меҳнати амалда ҳам муносиб қадрланиши лозимлигини таъкидламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар