Асал Шодиева “Кавказ асираси” фильмидаги Нина образида мухлисларни ҳайратга солди

Ўзбекистонлик машҳур актриса Асал Шодиева бу сафар мухлислар эътиборини совет киносининг энг машҳур қаҳрамонларидан бири — «Кавказ асираси» фильмидаги Нина образини гавдалантиргани билан тортди.
Актриса мазкур қиёфадаги фотосуратларини ижтимоий тармоқларда эълон қилди. Унда Асал Шодиева афсонавий фильм қаҳрамонининг услуби, либоси ва кайфиятини маҳорат билан акс эттиргани мухлислар томонидан юқори баҳоланди.
Фотосуратлар қисқа вақт ичида кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари актрисанинг ташқи қиёфаси ва танланган образнинг ўхшашлигига алоҳида эътибор қаратди. Кўплаб изоҳларда унинг Нина қиёфасини замонавий талқинда муваффақиятли намоён этгани таъкидланди.
Маълумот учун, «Кавказ асираси» совет кинематографиясининг энг машҳур комедияларидан бири бўлиб, ундаги Нина образи кино тарихида энг ёрқин аёл қаҳрамонлардан бири сифатида эътироф этилади. Асал Шодиеванинг ушбу образдаги чиқиши эса мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди ва ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинмоқда.






























Изоҳлар 0
…