Қўлларида мактабга борадиган 10 ёшли Ралф тармоқларда кўпчиликни таъсирлантирди

1 дақиқа ўқиш47.1K
Қўлларида мактабга борадиган 10 ёшли Ралф тармоқларда кўпчиликни таъсирлантирди

Давао Ориентал провинциясида яшайдиган Ральф бор-йўғи 10 ёшда. У юриш имконини чеклайдиган туғма ҳолат билан туғилган ва жуда кичиклигидан қўлларига таяниб ҳаракатланишга мослашган.

Ҳар куни мактабга етиб бориш унинг учун алоҳида синов. Ральф йўлда фақат қўл кучидан фойдаланади. Баъзи одамларнинг масхараси ва турли қийинчиликлар ҳам унинг ўқишга бўлган қизиқишини сўндира олмаган. У имкони борича бирор кунни ҳам қолдирмасликка интилади.

Ральф келажакда адвокат бўлишни орзу қилади. Шу боис у ҳар бир дарсни мақсадига олиб борадиган муҳим қадам деб билади. Боланинг онаси ҳам ҳар куни унинг ёнида бўлиб, мактабга боришида ва кундалик ишларида ёрдам беради.

Ральфнинг воқеаси жамоатчиликка маълум бўлганидан кейин маҳаллий ҳукумат унга стипендия ажратди. Бу кўмак унинг таълим олишини давом эттириши ва адвокат бўлиш орзусига яқинлашиши учун хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?