Ҳиндистонда 4 ёшли қизалоқ 12-қаватдан қулаб ҳалок бўлди (видео)

Ҳиндистонда 4 ёшли қизалоқ 12-қаватдан қулаб ҳалок бўлди (видео)

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида юз берган мудҳиш ҳодиса видеокузатув камералари томонидан қайд этилди. Тўрт ёшли қизалоқ кўп қаватли уй балконидаги очиқ деразадан қулаб тушиб, ҳалок бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, она хонадон эшигини қулфлаётган пайтда қизалоқни йўлакдаги оёқ кийим жавони устига бир неча сонияга ўтқазиб кетган. Шу вақт ичида қизалоқ ўрнидан туриб, очиқ дераза токчасига ўтирмоқчи бўлган. Бироқ у мувозанатини йўқотиб, пастга қулаб тушган.

Воқеа жойига зудлик билан шифокорлар етиб келиб, болани шифохонага олиб кетган. Бироқ оғир тан жароҳатлари туфайли унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Мазкур фожиа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Мутахассислар ота-оналарни, айниқса, кўп қаватли уйларда яшовчиларни кичик ёшдаги болаларни бир лаҳза бўлса ҳам назоратсиз қолдирмасликка ҳамда дераза ва балконлар атрофида хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар