date
views 8 744

Австралиядан 1 метрли чувалчанг топилди

Австралиядан 1 метрли чувалчанг топилди

Австралиянинг Квинсленд штатида истиқомат қилувчи аёл узунлиги 1 метр келадиган чувалчангни расмга олди. Бу ҳақида “fakty.ictv.ua” хабар бермоқда.

Digaster longmani турига мансуб ушбу чувалчанг уйи ёмғир сувларига тўлиб қолгани учун ташқарига чиққан. Маълумот учун, мазкур турдаги чувалчангларнинг узунлиги 2 метргача бўлиши мумкин.

Квинсленд музейи ходими Роберт Рэйвен суратдаги чувалчангнинг узунлиги таҳминан 80 см эканлиги, бироқ чўзилганда 1 метрдан ҳам узунроқ бўлиб кетишини айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралиядан 1 метрли чувалчанг топилди