ИШИД террорчилик гуруҳи бугунги кунда АҚШга таҳдид солаётган “асосий террорчилик хавфи” ҳисобланади. Бу ҳақда Федерал қидирувлар бюроси (ФҚБ) раҳбари Кристофер Рей АҚШ конгрессидаги чиқишида маълум қилди.
“ФҚБ ИШИД ва АҚШдаги экстремистларни АҚШнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи бош террорчилик хавфи деб ҳисоблайди”, деб айтган ФҚБ раҳбари.
Рейнинг тушунтиришича, ИШИД жангарилари ўз сафига янги аъзоларни жалб қилган ҳолда, ўзининг адоватга тўла қарашларини тарғиб қилади. У, шунингдек, террорчилик гуруҳининг янги аъзоларни ёллаши ҳақида сўзлаб берди. Рейнинг таъкидлашича, жангарилар янги аъзоларни интернет орқали ёллайдилар.
Рэй ФҚБ ИШИД сафига кирмоқчи бўлганларни, АҚШда улғайиб, унинг ҳудудида теракт амалга оширмоқчи бўлганларни аниқлаш билан шуғулланишини эслатиб ўтди.
“Хорижий террорчилик ташкилотларидан ташқари, АҚШнинг ўзидаги экстремистик ҳаракатлар ҳам миллий хавфсизликка таҳдид солади”, деб қўшимча қилди Рей.
ФҚБ раҳбари “Ал-Қоида”дан таралаётган таҳдидга ҳам тўхталиб ўтди. Унинг фикрича, бу гуруҳ жангарилари Покистон ва Афғонистонда АҚШ ва унинг иттифоқдошларига қарши зўравонлик ҳаракатларини амалга оширишда давом этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди