АҚШ Хитойдан келадиган оптик трансиверларни тақиқлаши мумкин

АҚШ Федерал алоқа комиссияси Хитойда ишлаб чиқарилган оптик трансиверлар импортини тақиқлашни назарда тутувчи чекловларни тайёрламоқда ва қарор 2026-йилнинг охиригача қабул қилиниши мумкин. Расмийлар ушбу ускуналар кибержосуслик, зарарли дастурларни киритиш ёки муҳим инфратузилма ишини издан чиқаришда қўлланишидан хавотирда.
АҚШ Федерал алоқа комиссияси (ФКК) мамлакатга Хитойда ишлаб чиқарилган оптик трансиверлар импортини тақиқлашни назарда тутувчи янги чекловларни тайёрламоқда. Reuters агентлигининг хабардор манбаларга таяниб маълум қилишича, ушбу муҳим қарор 2026-йилнинг охиригача қабул қилиниши эҳтимоли бор. Мазкур чора Вашингтоннинг Хитой телекоммуникация ускуналарига қарамликни қисқартиришга қаратилган сиёсатининг навбатдаги босқичи бўлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Оптик трансиверлар замонавий сервер инфратузилмасининг энг муҳим элементларидан бири ҳисобланади. Улар электр сигналларини оптик сигналларга ва аксинча ўзгартириб, серверлар ҳамда тармоқ ускуналари ўртасида ўта юқори тезликдаги маълумотлар узатилишини таъминлайди. Айнан шундай модуллар маълумотлар марказлари, булутли платформалар ва сунъий интеллект учун мўлжалланган ҳисоблаш мажмуалари асоси бўлиб хизмат қилади.
Хавфсизлик хавотирлари ва бозор етакчилари
Reuters агентлиги маълумотларига кўра, Америка расмийлари ушбу ускуналар кибержосуслик, зарарли дастурларни киритиш ёки муҳим инфратузилма объектлари ишини издан чиқариш учун ишлатилиши мумкинлигидан хавотирда. Анъанавий мис уланишларга нисбатан юқори тезлик ва энергия самарадорлигини таъминловчи бу технологиялар стратегик аҳамиятга эга.Бугунги кунда дунёдаги оптик трансиверларнинг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири Хитойнинг Инноlight компанияси бўлиб, унга глобал бозорнинг қарийб 27 фоизи тегишли. Қўшма Штатларда Лументум, Cohereнт ва Апплиед Оптоэлектроникс каби компаниялар шундай маҳсулотларни чиқаради, бироқ манбаларга кўра, улар ишлаб чиқариш кўлами бўйича ҳали хитойлик рақобатчиларидан ортда қолмоқда.
АҚШнинг Хитой технологияларига қарши сиёсати
Сўнгги бир неча йил ичида АҚШ Huawei маҳсулотларига қарши чекловлар киритди, шунингдек, айрим турдаги дронлар, тармоқ ускуналари ва робототехника воситаларига қўйиладиган қоидаларни қатъийлаштирди. Ҳозирда Хитойдан келаётган роутерлар, робот-чангютгичлар, инверторлар қаторида оптик трансиверлар ҳам қора рўйхатга тушиши мумкин.Шу билан бирга, АҚШ қонунчилиги муайян шароитларда вақтинчалик истисноларга йўл қўяди. Хусусан, аввалроқ Нетгеар ва Amazon компаниялари айрим турдаги ускуналардан фойдаланиш учун махсус рухсатномаларни қўлга киритган эди.






























Изоҳлар 0
…