SpaceXAI АҚШда Starlink интернети учун 50 фоизлик чегирма эълон қилди

SpaceXAI компанияси АҚШнинг айрим ҳудудларида уй интернети учун мўлжалланган Starlink сунъий йўлдош алоқаси тарифларига 50 фоизлик чегирма тақдим эта бошлади. Ушбу ташаббус харидорларга юқори тезликдаги уланишни анча арзон нархларда олиш имконини берса-да, маҳаллий аҳоли ва экологлар ўртасида турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
ixbt.com маълумотига кўра, чегирмалар Теннесси штатининг Мемфис шаҳри ҳамда унга қўшни бўлган Миссисипи штатидаги Саутхейвен шаҳри аҳолиси учун амалиётга жорий этилди. Махсус акция Starlink тармоғининг барча учта асосий уй-жой тарифи режаларини қамраб олади ва мижозларга сезиларли молиявий енгиллик яратади.
Тарифлар ва янги жиҳозлар
Акция доирасида нархлар қуйидагича ўзгарди:- 100 Мбит/с гача бўлган бошланғич тезликдаги режа ойига 55 доллардан 27,50 долларгача арзонлашди.
- 200 Мбит/с тезликдаги ўрта тариф нархи 85 доллардан 42,50 долларгача туширилди.
- Максимал тезликни тақдим этувчи Max тарифи эса 130 доллар ўрнига 65 доллардан таклиф қилинмоқда.
Ҳудудий ўзига хосликлар ва рақобат
Мемфис шаҳри учун 2000 та уланиш унчалик катта кўрсаткич эмас, чунки шаҳарнинг аҳолиси 600 минг кишидан ошади, хонадонлар сони эса 250 мингтадан кўп. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу таклиф оптик толали тармоқлар мавжуд бўлмаган олис туманлар учун қўл келади. Бироқ тезкор симли интернет бор жойларда маҳаллий операторлар 300 Мбит/с дан юқори тезликдаги оптик интернетни таклиф қилгани боис, Starlink ҳамиша ҳам устунликка эга эмас. Шунга қарамай, сунъий йўлдош алоқаси кўпчилик учун ишончли захира канал вазифасини бажариши мумкин.Экологик норозиликлар ва келгуси режалар
Ушбу акция xAI компаниясининг Мемфисдаги маълумотлар марказлари атрофидаги зиддиятлар фонида эълон қилинди. Экологик ташкилотлар объектларни электр энергияси билан таъминлаш учун газ турбиналаридан фойдаланилаётганини қаттиқ танқид қилмоқда. Уларнинг даъвосига кўра, айрим генераторлар тегишли рухсатномаларсиз ишлаб, ҳаво ифлосланишини оширган. СEЛК экологик ташкилоти вакиллари ҳудуд аҳолиси интернет нархи арзонлашишини эмас, балки энергетика инфратузилмаси муаммолари ҳал этилишини кутаётганини таъкидлади.Маълум қилинишича, SpaceXAI бир йил ичида қуввати 1,2 ГВ бўлган стасионар электр станцияси ишга тушиши билан 69 та газ генераторини босқичма-босқич ёпишни вада қилган. Шунингдек, компания худди шундай 50 фоизлик чегирани ўзининг янги космодроми қурилиши режалаштирилган Луизиана штатидаги Вермиллион округи аҳолисига ҳам таклиф этмоқда.






























Изоҳлар 0
…