16:20 / 17.02.2018
7 547

29 кишидан иборат жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

29 кишидан иборат жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
15-16 февраль кунлари Қозоғистонда ўтказилган махсус тезкор операция чоғида ушбу мамлакат ва Қирғизистон фуқароларидан ташкил топган жиноий гуруҳ қўлга олинди. 29 кишидан иборат жиноятчилар орасида божхона, полиция ходимлари, брокерлар бор, дейилади "Халқ сўзи" хабарида.

Операция контрабанданинг олдини олиш мақсадида ўтказилди.

Жиноий гуруҳнинг 16 нафар аъзоси Алмати, Жамбил вилоятларида, 13 нафари Жанубий Қозоғистон вилоятида ушланган. Амалиётда мамлакат Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси ходимлари иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил январь ойидаги Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ноқонуний йўл билан қазиб олинган 106 тонналик олтинни Хитойга контрабанда йўли билан олиб ўтилишига чек қўйилганди. 15 февраль куни эса Қозоғитон-Хитой чегарасида умумий қиймати 60 миллион тенге(187,4 минг АҚШ доллари)га тенг халқ истеъмоли молларини олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш тўхталиб қолинган.

Мамлакат қонунчилигига кўра, жиноятчилар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 29 кишидан иборат жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди