Мексикалик 33 ёшли Хуан Педро Франконинг вазни шу пайтгача 590 килограммни ташкил этган. У дунёнинг энг семиз кишиси сифатида эътироф этилиб, Гиннес рекордлар китобига ҳам киритилганди. Бу йигит ўрнидан тура олмасди. Ҳатто ўтиришга ҳам имкон топа олмай хуноб эди.
Яқиндан бери у бир неча жарроҳлик амалиётларини бошдан ўтказди. Врачлар унинг ошқозонини икки ҳиссага кичрайтиришди. Кейин эса қатъий тартибдаги парҳезга ўтди. Қарабсизки, ҳаракатлар ўз натижасини бера бошлади. Сўнгги уч ой ичида Педро Франконинг соф вазни 453 килограммга тушди.
Лекин у бугунги натижа билан кифоя қилишни сира истамас экан. Парҳезни, врачлар белгилаган машғулотларни давом эттириб, то ўзи мустақил ўрнидан тура олмагунча, ўзи мустақил тарзда юра олмагунча ҳаракатдан тўхтамайди.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»