17:05 / 24.03.2018
5 932

Екатеринбургда 220 метрли телеминора портлатилди (видео)

Екатеринбургда 220 метрли телеминора портлатилди (видео)
Фото: «РИА Новости»
Россиянинг Екатеринбург шаҳри марказидаги қуриб битказилмаган 220 метрли телеминора қатор тортишувлардан кейин ниҳоят портлатиш йўли билан бузиб ташланди.

Портлатишдан олдин техник мутахассислар аҳолини ва атрофдаги бинолар эгаларини шаҳардаги энг баланд миноранинг қулатилиши ҳақида икки марта огоҳлантиришган.

Аммо жуда кўп екатеринбургликлар бу миноранинг бузилишига қарши бўлганлар ва уларнинг назарида шаҳарнинг рамзига айланиб улгурган иншоотнинг сақланиб қолиши учун ҳатто президент Путинга ҳам мурожаат қилишган. Бундан ташқари кўпчилик бўлиб махсус петиция уюштиришган, 22 март куни эса «Телеминорамизни қучамиз» акцияси ўтказилган. Акция иштирокчилари орасида Екатеринбург мэри Евгений Ройзман ҳам бўлган. Ҳатто уч киши телеминорага чиқиб олиб шу тарзда норозилигини билдирган ва бузилиш масаласини махсус референдумда ҳал этишни талаб қилишган.

Шунга қарамай 1983 йилда қурилиши бошланган ва 1991 йилда молиявий муаммолар туфайли тўхтаб қолган телеминора портлатиб юборилди ва воқеа шоҳидлари бу жараённи видеотасвирга олишдан ўзга чоралари қолмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Екатеринбургда 220 метрли телеминора портлатилди (видео)