Хитойлик Юань Лидонь туғма ногиронлик билан дунёга келган - унинг қўллари ва оёқлари йўқ. 37 ёшли эркак видеоўйинлар ўйнашга қизиқиб қолди ва Интернет юлдузига айланди, деб ёзади Кун нашри.
Ижтимоий тармоқларда "Дельфин-инсон" номи берилган Лидонь тахминан ярим йилда видеоўйинлар ўйнашни ўрганди. У таом таёқчаларини оғзига солиб, улар ёрдамида сичқонча ёки клавиатурани бошқаради. Лидонь онлайн-стратегияларга қизиқади, таниқли Quanmin платформасида унинг стримларини кузатувчи 130 000 дан зиёд мухлиси бор.
Юань Лидоннинг асосий даромади — стримлардан тушган донатлар ва мухлисларнинг пул воситалари. Геймернинг сўзларига кўра, пул топиш усулини излашга уни ногиронликка доир ўта паст пенсия ундаган. Лидоннинг айтишича, кўплар уларга қарши қўл ва оёқсиз одам ўйнаётганига ишонишмайди. "Ташқи кўринишимиз қандай бўлишига қарамай, биз энг аввало инсон эканимизни унутмаслигимиз керак", - дейди геймер. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди