date
views 5 320

Бегемотлар антилопани тимсоҳлардан ишончли ҳимоя қилди (видео)

Бегемотлар антилопани тимсоҳлардан ишончли ҳимоя қилди (видео)
Жанубий Африка Республикасидаги Крюгер миллий боғида гну антилопасига тимсоҳлар ҳужум қилди. Агар бегемотлар ёрдамга келмаганида, воқеа антилопанинг ўлими билан якунланган бўлар эди, деб ёзмоқда «Дарё».

Ҳолат акс этган видеода дастлаб антилопага битта тимсоҳ ташланган, кейин унинг ёнига иккинчиси қўшилган. Улар биргаликда антилопани сувга тортган.

Бегемотлар дастлаб воқеани кузатиб турган, бироқ тимсоҳлар уларга жуда яқин келганда, жангга аралашган.

Якунда антилопа йиртқичлардан қутулиб қолган ва бегемотлар ёрдами билан қирғоққа тирик қайтган. Бироқ у қийинчилик билан ҳаракатланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бегемотлар антилопани тимсоҳлардан ишончли ҳимоя қилди (видео)