00:05 / 12.06.2018
3 248

Сингапурда Трампни туғилган куни билан олдиндан табриклашди ва торт совға қилишди

Сингапурда Трампни туғилган куни билан олдиндан табриклашди ва торт совға қилишди
Фото: «Корреспондент.net»
АҚШ президенти Дональд Трамп Сингапурда туғилган кунини муддатидан олдин — КХДР етакчиси билан учрашув арафасида нишонлашни бошлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб Дарё хабар берди.

Сингапур ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан Facebook’ка мамлакат бош вазири Ли Сянлун билан тушликдан кейин АҚШ президенти Дональд Трампга торт совға қилингани акс этган суратни жойлаган.

Сингапур ТИВ раҳбари суратга «Туғилган кунни бироз вақтли нишонлаяпмиз», — деб изоҳ ёзган. 14 июнда АҚШ президенти 72 ёшга тўлади.

Суратда Трампдан ўнг томонда АҚШ давлат котиби Майк Помпео, чап тарафда эсда Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келли ўтирибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)