Тожикистонлик Муҳсини Зикрулло Тил ва атамашунослик қўмитасига мурожаат қилиб, мамлакат номини президент Имомали Раҳмон шарафига Раҳмон Тожикистони деб аташни таклиф қилди. Бу ҳақда “Ахбор” нашри хабар бермоқда.
Муҳсини Зикрулло бу таклифини Фейсбукдаги “Ўйлаш учун ахборот/Ахбор барои афкор” деб номланган гуруҳга жойлаштирган.
“Нега Арабистон Саудия деб аталади? Чунки Ибн Сауд 1926 йилда Арабистонни парчаланиб кетишдан сақлаб қолган ва 1932 йилда мамлакат номига Саудия сўзи қўшилди. Тожикистон ҳам 1992 йилда йўқ бўлиб кетиш арафасида эди, Ибн Раҳмон уни бўлиниб кетишдан сақлаб қолди ва бугун биз давлатимизга эгамиз”, – дея ёзди у.
Муҳсину Зикруллонинг бу таклифи ижтимоий тармоқда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар Зикруллонинг фикрини қўллаб-қувватлади. Баъзилар эса уни маддоҳликда айблади. Фойдаланувчилардан бири истеҳзо билан “мамлакат номини Раҳмонистон деб номлаш керак”лигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, бу йил 66 ёшга тўладиган Имомали Раҳмон Тожикистонни 1992 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унга расман “Миллат пешвоси” ва “Тинчлик ва миллий бирдамлик асосчиси” мақомлари берилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Эмомали Раҳмон Тожикистон молия, солиқ ва божхона хизмати ходимларини «элакдан ўтказиш»га кўрсатма берди

Имомали Раҳмон ёлғончи амалдорни шарманда қилди (видео)

Имомали Раҳмон Рамазон ойида савдогарларга нархни кўтармасликни тавсия қилди

Эмомали Раҳмон: "Тожикистон транспорт қамалидан чиқди"

Марказий Осиёнинг баъзи давлатлари “давлат номини” ўзгартирмоқчи

Японияда Эмомали Раҳмон кортежи ЙТҲга учради (видео)