08:58 / 19.08.2018
4 421

Тинтерн аббатлигидаги арвоҳлар сайри...

Тинтерн аббатлигидаги арвоҳлар сайри...
Буюк Британияда яшовчи Рози Бултон исмли аёл эски, ташландиқ бинолар ичра кезишни хуш кўради. Кезганда ҳам шунчаки кезмайди. У арвоҳларни қидиради. Мана, бу гал омади келди. Тинтерн аббатлигига қарашли эски ташландиқ бинога яқинлашиб келди-ю, орзусига эришди. Ундан бир неча ўн метр нарида, қоронғилик қаърида монахлар кийимидаги арвоҳ турарди. Тўғри, барибир аёл-да, қўрқиб ҳам кетди. Лекин барибир бир неча маротаба арвоҳни суратга олишга улгурди.

Эслатиб ўтамиз, Тинтерн аббатлиги, аниқроқ айтадиган бўлсак, қадимий черков қадимда монах эркак ва аёлларга тўла эди. 1348 йили пайдо бўлган ўта хавфли ва даҳшатли ўлат барчаларини ҳаётдан олиб кетган.

— Мен кўплаб сайёҳлар билан суҳбат қурдим, — дейди Рози Бултон журналистларга. — Улар қўлида машъала тутган монах кийимидаги, копюшонли арвоҳларни ҳам кўрганларини айтиб беришди. Энди мен ҳам бу ташландиқ черковга тез-тез келиб туришни ният қилдим. Ниятим битта. Ўша машъала тутган арвоҳларни ўз кўзим билан кўриш…

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тинтерн аббатлигидаги арвоҳлар сайри...