06:30 / 23.08.2018
3 616

Рамзан Қодиров: "Чеченистонда Қурбон ҳайитини мотамга айлантирмоқчи бўлганлар йўқ қилинди"

Рамзан Қодиров: "Чеченистонда Қурбон ҳайитини мотамга айлантирмоқчи бўлганлар йўқ қилинди"
Фото: Sputnik
Чеченистонда Қурбон ҳайити куни амалга ошиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисанинг олди олинди. Бу ҳақда республика раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.

"Бир гуруҳ ёшлар томонидан катта шов-шувларга сабаб бўладиган жиноят содир этилишининг олди олинди. Уларнинг мақсади кенг жамоатчилик эътиборини ўзига тортиш, Чеченистон аҳолиси Қурбон-байрам билан боғлиқ тадбирларни ўтказишларига ҳалал бериш ва бу билан байрамни йўққа чиқариш бўлгани шубҳасиз. Энг асосийси, улар қуролланган акция ва терактларни амалга оширишга қодир аллақандай кучлар мавжуд деган тасаввурни одамлар онгида уйғотишга уриниб кўрди», — деб ёзади Facebook’даги саҳифасида Рамзан Қодиров ва гуруҳнинг кирдикорлари полиция ходимлари ҳушёрлиги туфайли фош этилганини қўшимча қилади.

Қодировга кўра, уларнинг барча уринишлари йўққа чиқарилди: «бандитлар йўқ қилинди, ёвуз ниятлилардан бири ўзини портлатди, лекин тирик қолди ва касалхонага етказилди».

Қайд этилишича, Шали шаҳрида иккита полициячи жарбланди, шунингдек, Грозний шаҳрида ҳам ДПС ходимлари жароҳат олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров: "Чеченистонда Қурбон ҳайитини мотамга айлантирмоқчи бўлганлар йўқ қилинди"