Мафтуна Холмуротова "Кўкрак нишони" билан тақдирланди: хонанда мухлисларига мурожаат қилди

Хонанда Мафтуна Холмуротова хонандалик соҳасидаги фаолияти учун "Кўкрак нишони" билан тақдирланди. Санъаткор қувончли хабарни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида мухлислари билан бўлишди.
Мафтуна Холмуротова ушбу мукофотни ижод йўлидаги катта эътироф ва янги масъулият сифатида қабул қилганини таъкидлади.
"Бугун мен хонандалик соҳасидаги юксак эътироф — "Кўкрак нишони" билан тақдирландим. Бу мен учун ижод йўлида яна бир поғона, янада катта масъулият дегани", — деб ёзди хонанда.
Санъаткор уни доимо қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларига ҳам миннатдорлик изҳор қилди. У халқ учун ижод қилиш ва санъати орқали хизмат қилишдан тўхтамаслигини айтди.
Мафтуна Холмуротова келгусидаги орзулари ҳақида ҳам гапириб, янада юксак унвонларга эришиш насиб қилишини тилади.
"Иншааллоҳ, ҳали "Ўзбекистон халқ артисти", "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" каби юксак унвонларга ҳам эришиш насиб қилсин." Мафтуна Холмуротованинг таъкидлашича, мухлисларининг меҳри ва қўллаб-қувватлаши унинг ижоди учун жуда қадрлидир. "Кўкрак нишони" эса унинг ижодий фаолиятидаги навбатдаги муҳим эътироф бўлди.































Изоҳлар 0
…