Ҳувайдо Жумаева Бобур Мансуров билан бирга ижод қилиш таклифи ва гонорари ҳақида гапирди

Ҳувайдо Жумаева Бобур Мансуров билан бирга ижод қилиш таклифи ва гонорари ҳақида гапирди

Актриса Ҳувайдо Жумаева интервюларидан бирида Бобур Мансуров билан бирга ижод қилишни қандай бошлагани ҳақида гапирди. Ундан Бобур Мансуров томонидан таклиф тушган-тушмагани сўралган.

“Роса илтимос қилди. 'Келинг, опа, келинг, опа', деди. Майли, дедим. Кўнглига қарай шу болани, дедим”, — дея ҳазил аралаш жавоб берди актриса.

Суҳбат давомида Ҳувайдо Жумаевадан гонорари қанча экани ҳам сўралди.

“Сирли ҳам жойи йўқ. Гонорарим унақа қиммат эмас — 1000”, — деди у.

Актрисадан бу 1000 доллар битта видео учунми, деб аниқлаштирилганда, у ҳазил билан жавоб қайтарди.

“Ҳа. Шунга яраша ижро ҳам қилиб бераман. Қаранг, қошларимни, қаранг ўйнатишимни. Ҳеч ким қила олмайди унақа ишни”, — дея кулиб қўшимча қилди Ҳувайдо Жумаева.

Актрисанинг Бобур Мансуров билан бирга суратга олаётган вайнларидаги ижроси кузатувчилар эътиборидан четда қолмаган. Изоҳларда фойдаланувчилар уларнинг видеолари яхши чиқаётганини таъкидлаб, Ҳувайдо Жумаеванинг актрисалигини ҳам эътироф этган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар