date
views 3 993

Австралияда келин-куёв ва уларнинг меҳмонларини олиб кетаётган тўй автобуси ёниб кетди (видео)

Австралияда келин-куёв ва уларнинг меҳмонларини олиб кетаётган тўй автобуси ёниб кетди (видео)
Cиднейда келин-куёв ва уларнинг меҳмонларини олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Бу ҳақда «Daryo» хабар бермоқда.

Ҳайдовчи тутун ҳидини сезгани, бироқ ҳаракатдан тўхтаганида автобус аланга олгани билдирилмоқда. Салонда бўлган 45 кишининг барчаси ташқарига чиқиб олишга улгурган.

Ҳайдовчи ёнғинни ўт ўчиргич ёрдамида бартараф этишга уринди, бироқ автобус саноқли дақиқаларда тўлиқ ёниб кетди.

Уни ва аланга туташган қўшни бинодаги ёнғинни ўчириш учун 6 та машина ва ўнлаб ўт ўчирувчилар керак бўлди.
[media=https://www.youtube.com/embed/vhXqzsyhfO4?start=0]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда келин-куёв ва уларнинг меҳмонларини олиб кетаётган тўй автобуси ёниб кетди (видео)