date
views 2 732

Интерполнинг янги раҳбари ким бўлади?​

Интерполнинг янги раҳбари ким бўлади?​
Фото: «Grantist»
Интерполга 2019 йили янги раҳбар сайланади. Нуфузли «Financial Times» нашри ёзишича, Интерполга раҳбарликка икки нафар номзод қўйилган: бири — айни пайтда ташкилотда президент вазифасини вақтинча бажариб турган жанубий кореялик Ким Чен Янг, иккинчиси — ташкилотнинг ҳозирги вице-президенти, россиялик Александр Прокопчук.

Интерполнинг аввалги раҳбари Мэн Хунвэй 2018 йилнинг 7 ноябрь куни истеъфо берганди. Бунгача у ташкилотнинг Лиондаги штаб-квартирасидан чиқиб, ватани Хитойга кетган ва бедарак йўқолганди. Кейинчалик у коррупцияда айбланиб, Хитой ҳукумати томонидан қўлга олингани ҳақида хабарлар чиқди.

Манба: Xabar.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Интерполнинг янги раҳбари ким бўлади?​