22:02 / 11.12.2018
4 505

Сўровнома Порошенкога 80 фоиз украиналиклар ишонмаслигини кўрсатди

Сўровнома Порошенкога 80 фоиз украиналиклар ишонмаслигини кўрсатди
Украина президенти Пётр Порошенкога Украинанинг 80 фоиздан кўпроқ фуқароси ишонч билдирмаслиги аниқланди. Бундан Социология бўйича Киев халқаро институти ўтказган сўровнома натижалари дарак бермоқда, деб хабар берди “Интерфакс-Украина” нашри.

Социологларнинг аниқлашича, Порошенкого респондентларнинг 55,5 фоизи буткул ишонмайди, 26,1 фоизи эса ишонқирамайди, 10,3 фоизи ишонади, 2 фоизигина тўлиқ ишонади.

Украина бош вазири Владимир Гройсманга ҳам ишончсизлик даражаси юқори бўлган. Сўралганлардан 52,2 фоизи унга буткул ишонмаслигини, 30,1 фоизи ишонқирамаслигини, 10,7 фоизи ишониши ва 1,7 фоизигина тўлиқ ишонишини маълум қилган.

Олий радага эса ишончсизлик даражаси янада пастроқ бўлган. 59,8 фоиз респондент парламентга буткул ишонмаслигини, 30,4 фоизи ишонқирамаслигини, 5,3 фоизи ишониши ва 0,6 фоизигина тўлиқ ишонишини айтган.

Украиналар орасида энг катта ишончга кўнгиллилар (65,5 фоиз), черков (56,9 фоиз) ва қуролли кучлар (53,1 фоиз) эгалиги аниқланган.

Сўровнома 23 ноябрдан 3 декабргача ўтказилган. Унда 18 ёшдан катта 2 минг киши иштирок этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сўровнома Порошенкога 80 фоиз украиналиклар ишонмаслигини кўрсатди