08:48 / 25.01.2019
4 196

Венесуэла элчиси мамлакатидаги воқеаларни Суриядаги воқеаларга қиёслади

Венесуэла элчиси мамлакатидаги воқеаларни Суриядаги воқеаларга қиёслади
Венесуэланинг Суриядаги элчиси Хосе Григорио Бьеморжи Муззатиз мамлакатида айни вақтда юз бераётган воқеаларни 2011 йилда Сурияда юз берган воқеаларга қиёслади. Унинг айтишича, Венесуэлада ҳам Суриядаги каби сценарий қўлланмоқда.

23 январда Каракасда президент Николас Мадурога қарши намойишлар бошланди. Мухолиф парламент спикери Хуан Гуаидо шу куни ўзини мамлакатнинг вақтинчалик президенти деб эълон қилган. АҚШ ва бир қатор бошқа давлатлар Гуаидони президент сифатида тан олишларини айтишган ва Мадуродан мухолифатга қарши куч қўлламасликни талаб қилишган.

24 январда Венесуэланинг Дамашқдаги элчихонаси олдида Венесуэла халқи билан бирдамлик намойиши ўтган. Намойишчилар Мадурони қўллаб-қувватлашган.

Муззатиз Венесуэлада ҳам Суриядаги каби воқеалар юз бераётганини айтмоқда. Унинг таъкидлашича, мухолифат демократия каби сўзларни ишлатмоқда, бироқ қонунан сайланган президентни тан олмаяпти ва ҳеч кимга номаълум номзодни илгари сурмоқда.

Дипломатнинг айтишича, Венесуэлада давлат муассасалари одатдаги тартибда ишламоқда ва вазият умуман олганда “меъёрида” ҳамда ҳукумат назорати остида қолмоқда.

“Сурияда 8 йил ичида кўплаб одамлар ҳалок бўлди, вайронгарчиликлар кўлами улкан, бирор аъзоси ҳалок бўлмаган оила йўқ. Улар Венесуэлага ҳам шундай сценарийни суқиштиришмоқчи, бироқ бизнинг давлат ғалаба қилади”, деб айтган элчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Венесуэла элчиси мамлакатидаги воқеаларни Суриядаги воқеаларга қиёслади