06:33 / 21.02.2019
3 306

Қирғизистонликлар мамлакатнинг асосий муаммоси деб "коррупция"ни айтишмоқда

Қирғизистонликлар мамлакатнинг асосий муаммоси деб "коррупция"ни айтишмоқда
Кўпчилик қирғизистонликлар мамлакатнинг бош муаммоси сифатида коррупцияни кўришади. Буни 2018 йил охирида Халқаро республика институти буюртмаси билан ўтказилган сўровнома натижалари кўрсатиб турибди, деб ёзади «Xabar.uz» нашри.
81 фоиз қатнашчилар Қирғизистоннинг асосий муаммоси коррупция дея эътироф этишган. Фақат бир фоиз қатнашчи коррупцияни муаммо сифатида кўрмайди.
«Ҳукумат коррупция билан етарлича курашяптими?» деган саволга 66 фоиз иштирокчи салбий жавоб беришган.
Мамлакат раҳбари Сооронбай Жээнбеков 2018 йил бошида мазкур муаммога нисбатан умумий кураш эълон қилган бўлса ҳам, 41 фоиз респондент коррупция аввалги даражада қолган дея қайд этган.
Сўровномаларда 18 ёшдан ошган 1500 нафар фуқаро иштирок этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонликлар мамлакатнинг асосий муаммоси деб "коррупция"ни айтишмоқда