07:02 / 02.03.2019
6 110

XXI аср ўғрилари… (ёхуд чангюткичнинг яна бир сири)

XXI аср ўғрилари… (ёхуд чангюткичнинг яна бир сири)
Англия пойтахти Лондон шаҳрида бир гуруҳ ўғрилар ўғирликнинг ўзига хос усулини ўйлаб топишибди. Улар автомобиллар тўхташ жойларидаги ҳақ тўланадиган ҳисоблагични олдин кувалда, дрел ёрдамида тешиб, кейин тешикка чангюткич шлангини киритишган ва ёқиш тугмачасини босишган. Кўрибсизки, бир зумда тангалар сув каби оқиб кела бошлаган. Ўғрилар бу ишни анчадан бери уларнинг таъбири билан айтганда, қойиллатиб келишаркан. Ҳозирги пайтгача 120 минг фунт-стерлингдан зиёд пул ўғирлашга эришишибди.

Шаҳар раҳбарлари эса бошини чангаллаганча анча вақт тараддудланишди. Хўш, бу ўғрилар балосидан қутулиш учун нима қилса бўлади? Ҳа, бир йўли бор. Улар айнан ўғрилар дастидан автомобиллар тўхташ жойи учун тўланадиган тўловларни нақд эмас, пластик карточка орқали амалга оширишни жорий этиш лозимлигини тушуниб етишди. Ана шунда бу жиноий гуруҳ танга ўғирлашдан тийилади. Автомобиллар эгаларига ҳам бу таклиф жуда маъқул тушди. Улар смартфон ёрдамида автомобили тургани учун ҳақ тўлашади-ю, хотиржам кетаверишади.

2002 йили Даниянинг Колдинг шаҳрида бир гуруҳ ўғрилар заргарлик дўконидаги витринани девор орқали тешиб ўтиб, чангюткич ёрдамида 12,8 минг долларлик қимматбаҳо тақинчоқларни ўмариб кетишган экан. Улар ичкарига кирмагани сабабли сигнализация ҳам ишлаб кетмаган.

Аммо бир гап бор. Бузоқ фақат сомонхонагача югуриб бора олади. Уёғига йўл йўқ. Данияда бу “ишбилармон” ўғрилар қўлга олинган ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган. Лондондаги ўғриларни ҳам қўлга туширишди. Ҳозир уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёни бошланган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » XXI аср ўғрилари… (ёхуд чангюткичнинг яна бир сири)