JONY Instagramдаги барча постларини ўчириб, сирли ишора қолдирди

JONY Instagramдаги барча постларини ўчириб, сирли ишора қолдирди

Машҳур хонанда JONY Instagram саҳифасидаги барча постларини ўчириб ташлади. Бу ҳолат унинг шахсий ҳаётига оид турли гап-сўзлар тарқалаётганидан сўнг кузатилди ва мухлислар эътиборини тортди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда JONY’нинг номаълум аёл ва кичик бола билан тушган суратлари тарқалган эди. Айрим манбаларда суратдаги аёл хонанданинг эҳтимолий рафиқаси, бола эса унинг фарзанди бўлиши мумкинлиги ҳақида тахминлар билдирилган. Бироқ бу маълумотлар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Қизиғи, хонанда постларини ўчирганидан сўнг Instagram’да сирли мазмундаги сторис ҳам жойлаштирди.

Унда: «Кўриш — ишониш демак. Аммо бу ҳақиқатми ёки шунчаки иллюзиями?» деган жумлалар пайдо бўлган.

JONY ҳозирча суратлардаги аёл ва бола ҳақида, шунингдек, нега саҳифасини «тозалагани» ҳақида расмий изоҳ бермади.

Шу боис хонанданинг бу қарори янги ижодий лойиҳа билан боғлиқми ёки шахсий ҳаётидаги воқеаларга алоқадорми — ҳозирча номаълум.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар