
23 март куни Каракасдаги Майкетия халқаро аэропортига россиялик ҳарбийлар ва 35 тонна юк бўлган Ан-124 ва Ил-62 самолётлари келган. Бу ҳақда Kun.uz нашри маълум қилди.
Нашрнинг таъкидлашича, гап 99 ҳарбий ҳақида бормоқда, уларга Россия қуролли кучлари бош штаби ташкилий-мобилизация бош бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Василий Тонкошкуров бошчилик қилмоқда. Маълум қилинишича, россиялик ҳарбийларни Венесуэланинг халқаро алоқалар ва интеграция бўлими бошлиғи Марианни Мата, Венесуэла миллий гвардияси вакили Эдгар Колина Рейес ва Россиянинг Каракасдаги дипломатик ваколатхонаси вакиллари кутиб олишган.
Hoy llegaron al aeropuerto Internacional de Maiquetía estos dos aviones de la Fuerza Aerea rusa.
— Federico Black B. (@FedericoBlackB) March 23, 2019
1 Ilyushin Il-62M
1 Antomov 124
Fotos: cortesía pic.twitter.com/w7hgQhyivr
Нашр маълумотларига кўра, самолётлар Венесуэлага қадар йўлда Дамашқ ва Дакарда қўниш амалга оширган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар