Европа Иттифоқи Венесуэлага 5 миллион евро ёрдам ажратди

Европа Иттифоқи кучли зилзиладан жабр кўрган Венесуелага шошилинч ёрдам сифатида 5 миллион евро ажратди. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Кая Каллас Венесуела вице-президенти Делси Родригес билан телефон орқали мулоқотдан сўнг маълум қилди. Калласнинг сўзларига кўра, Европа фуқаролик муҳофазаси механизми ишга туширилиб, иттифоққа аъзо давлатлар қидирув-қутқарув гуруҳлари, ўт ўчирувчилар ва тиббий ходимларни жўнатган.
Европа Иттифоқи кучли зилзиладан жабр кўрган Венесуэлага шошилинч ёрдам сифатида 5 миллион евро ажратди. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Кая Каллас Венесуэла вице-президенти Делси Родригес билан телефон орқали мулоқотдан сўнг маълум қилди.
Калласнинг айтишича, Европа фуқаролик муҳофазаси механизми ишга туширилган. Иттифоққа аъзо бир қатор давлатлар Венесуэлага қидирув-қутқарув гуруҳлари, ўт ўчирувчилар ва тиббий ходимларни юборган.
Шунингдек, Европанинг "Copernicus" сунъий йўлдош тизими ҳам қутқарув ишларига жалб этилган. У табиий офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудудларни аниқлаш ва ёрдам етказиш жараёнини мувофиқлаштиришга кўмаклашмоқда.































Изоҳлар 0
…