
Журналист Мустафа Найем Telegram-каналида Украина президенти сайловининг экзитпол натижаларини эълон қилди.
Найемнинг ихтиёрига бешта сўровнома натижалари келиб тушган. Қонунчиликка кўра, овоз бериш якунларига қадар экзитполни эълон қилиш тақиқланади, муаллифлар буни «украинлар қайси алкоголни афзал кўришлари бўйича маркетинг тадқиқоти» номи остида тарқатишади. Президентликка номзодлар алкогол ичимликлар маркалари номлари билан шифрланади.
Сайлов пойгаси фаворити Владимир Зеленскийга «ЗеБровка» номи мос тушган, амалдаги президент Петро Порошенкога — шоколадли ликёр, собиқ бош вазир Юлия Тимошенкога — «Вдова Клико», «Мухолифат платформаси — Ҳаёт учун» партиясидан номзод бўлган Юрий Бойкога — «Бойкая» ароғи.
Барча сўровлар натижаларига кўра Зеленский етакчилик қилмоқда, унинг кўрсаткичлари 26,8 фоиздан 28,8 фоизгача.
Бешта сўровдан тўрттасининг натижалари Зеленскийнинг иккинчи турдаги рақиби Порошенко бўлишини кўрсатмоқда. Унга сайловчиларнинг 17,43 фоизидан 20,5 фоизигача қисми овоз берган бўлиши мумкин.
Сўровлардан бирида Тимошенко иккинчи бўлган. Экзитпол маълумотига кўра, у 20,26 фоизгача овоз олиши мумкин.
Бу учликка энг яқин келган номзод Бойко бўлган. Сўровлар унга сайловчиларнинг 14 фоиз овозини бермоқда.
Шунингдек, журналист Игорь Гужвой ўзининг Facebook тармоғидаги саҳифасида эълон қилган экзитполга кўра ҳам, Зеленский яққол устунлик қилган. Иккинчи ўринда Бойкони оз фарқ билан ортда қолдирган Порошенко қайд этилган. Тимошенко бу сўровга кўра тўртинчи бўлган.
Нисбатан ишончли бўлган «Миллий экзитпол» маълумотлари овоз бериш якунланиши биланоқ, маҳаллий вақт билан соат 20:00да (Тошкент вақти билан соат 22:00) эълон қилинади.
Биринчи турда овоз бериш жараёни 31 март куни маҳаллий вақт билан соат 08:00да (Тошкент вақти билан соат 10:00) бошланди. Президентликка жами 39 номзод даъвогарлик қилмоқда. Соат 17:00даги маълумотларга кўра, сайловдаги давомат 43,86 фоизни ташкил этган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар