
Россия президенти Владимир Путин КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин билан юзма-юз мулоқотни батафсил деб атади ва тилга олинган мавзуларни санаб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
«Биз давлатлараро муносабатларимиз тарихи ҳақида ҳам гаплашиб олдик. Бугунги кун, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз юритилди», - деди Путин.
Шунингдек, давлат раҳбарлари Корея ярим оролидаги вазиятни муҳокама қилишди.
«Вазият яхшиланиши учун ижобий истиқболларга эга бўлиш мақсадида нимани ва қандай қилиш кераклиги ҳақида фикр алмашдик», - дея қўшимча қилди у.
Учрашув Узоқ Шарқ федерал университетининг Русский оролидаги кампусида бўлиб ўтди.
Икки соат давом этган юзма-юз мулоқотдан кейин музокаралар икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган шаклда давом эттирилди.
Бундан олдин, Путин Ким Чен Инни кутиб олгани, етакчилар ёпиқ эшиклар ортида музокара ўтказгани [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly96YW1pbi51ei9kdW55by81MzAxMi12bGFkaW1pci1wdXRpbi1raW0tY2hlbi1pbm5pLWt1dGliLW9sZGktdmlkZW8uaHRtbA%3D%3D]хабар қилинганди[/leech]. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар