00:18 / 30.04.2019
3 180

Беларусдаги энг нуфузли шахслардан бири ҳибсга олинди

Беларусдаги энг нуфузли шахслардан бири ҳибсга олинди
Беларусь давлат хавфсизлиги қўмитаси ходимлари Беларусь хавфсизлик кенгаши давлат котиби ўринбосари Андрей Втюринни ҳибсга олишди. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда “Наша Нива” нашри хабар берди. Маълумотларга кўра, бу бир ҳафта олдин юз берган.

Беларусдаги энг нуфузли кишилардан бирининг ҳибсга олинишига пора олиш сабаб бўлган. Норасмий маълумотларга кўра, пора миқдори 150 минг долларни ташкил қилган.

Нашрнинг таъкидлашича, Втюринга нисбатан жиноий иш қўзғатилган ва унинг юқори лавозимли амалдор шахслар яшовчи “Дрозди-2” посёлкасидаги коттежи муҳрлаб қўйилган.

Давлат хавфсизлиги қўмитасида бу борада изоҳ беришдан бош тортилган.

Втюрин энг нуфузли беларуслардан ҳисобланади. У 2014 йилда хавфсизлик кенгашига ишга ўтгунча 7 йил президент хавфсизлиги хизматини бошқарган. Втюрин бу хизматда Александр Лукашенко президент лавозимини эгаллагандан бир йил кейин, яъни 1995 йилда ишлай бошлаган. Беларуслик журналистлар Втюринни Лукашенконинг сафдоши деб аташади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беларусдаги энг нуфузли шахслардан бири ҳибсга олинди