Қозоғистонда пора ҳақида хабар берганларга 17,5 миллион тенгегача мукофот берилади

Дунё1 дақиқа ўқиш9
Қозоғистонда пора ҳақида хабар берганларга 17,5 миллион тенгегача мукофот берилади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Қозоғистонда коррупсиявий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган фуқароларга ҳуқуқбузарликнинг оғирлик даражасига қараб 17,5 миллион тенгегача пул мукофоти тўланади.
  • Мукофот миқдори маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун 30 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичидан бошланиб, етказилган зарар 1 000 МҲКдан ошган ҳолларда ушбу сумманинг 10 фоизини ташкил этади.

Қозоғистонда пора ёки коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган фуқароларга 17,5 миллион тенгегача пул мукофоти берилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитасининг коррупцияга қарши кураш хизмати маълум қилди.

Мукофот миқдори ҳуқуқбузарликнинг оғирлик даражасига қараб белгиланади. Жумладан:

  • маъмурий ҳуқуқбузарлик учун — 30 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи (129 750 тенге);

  • енгил жиноят учун — 40 МҲК (173 000 тенге);

  • ўртача оғирликдаги жиноят учун — 50 МҲК (216 250 тенге);

  • оғир жиноят учун — 70 МҲК (302 750 тенге);

  • ўта оғир жиноят учун — 100 МҲК (432 500 тенге).

Агар пора ёки жиноят туфайли етказилган зарар миқдори 1 000 МҲКдан (4 миллион 325 минг тенге) ошса, хабар берган шахсга ушбу сумманинг 10 фоизи миқдорида мукофот берилади. Бироқ тўлов миқдори 400 МҲКдан, яъни 17 миллион 300 минг тенгедан ошмаслиги белгиланган.

Мукофотни олиш учун қандай шартлар бажарилиши керак?

Мукофот олиш учун фуқаро коррупциявий ҳуқуқбузарлик, пора бериш ёки пора талаб қилиш ҳолати ҳақида тегишли органга хабар бериши керак. Шунингдек:

  • суд ҳукми ёки қарорининг қонуний кучга киришини кутиш;

  • ариза топшириш;

  • аризага шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва тенгеда ҳисоб очилган банк ҳисоб рақами мавжудлиги ҳақида маълумотномани илова қилиш талаб этилади.

Мукофот тўлаш бўйича комиссия қарори 15 иш кунигача бўлган муддатда қабул қилинади. Пул тегишли буйруқ чиқарилганидан кейин бир ой ичида фуқаронинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Қозоғистонда илк қор сабаб ҳушидан кетган қизни полициячилар шифохонага олиб борди
  2. Жамият
    Наманганда дўкондан 24 та телефонни ўғирлаган шахс ушланди
  3. Дунё
    Хитойда дунёдаги энг катта муз ва қор шаҳарчаси қурилмоқда
  4. Иқтисодиёт
    27 ноябрь учун валюта курслари эълон қилинди
  5. Спорт
    ФИФА киберҳужумга учради: хакерлар ташкилотнинг маълумотларига киришга муваффақ бўлди
  6. Саломатлик
    «10 та доридан кўра битта бедана тухуми фойдали» — ҳақиқатми ёки муболаға?
  7. Жамият
    «Синглиси бор акалар меҳрга муҳтож бўлмас экан»: оиладаги энг беғубор ришта ҳақида
  8. Жамият
    Ижара тўловлари ўз вақтида амалга оширилмагани учун Дамас автомашинаси хатланди
  9. Спорт
    Андони Ираола «Ливерпул» юлдузлари Вирц ва Исакнинг ҳамкорлигини юқори баҳолади
  10. Жамият
    Она меҳрига муштоқ бола онасининг бағрига қайтарилди