date
views 4 193

Ҳиндистон армияси қор одамнинг излари топилганини маълум қилди (фото)

Ҳиндистон армияси қор одамнинг излари топилганини маълум қилди (фото)
Ҳиндистон армиясининг ҳарбий альпинистлардан ташкил топган экспедицияси Ҳимолай тоғларида қор одамнинг изларини топди, деб хабар берди Kun.uz нашри.

Хабарда айтилишича, ўлчами 81x38 см бўлган излар Непал ҳудудидаги Макалу чўққиси яқинида аниқланган.
«Тутқич бермас қор одамни аввалроқ «Макалу-Барун» миллий паркида кўришган», — дейилади хабарда.

Фото: @adgpi / Twitter

Вазирлик топилган излар суратга олингани ва суратлар олимларга топширилганини билдирган.
2007 йилда журналистлар Эверест ҳудудида қор одамнинг излари топилганини хабар қилишганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон армияси қор одамнинг излари топилганини маълум қилди (фото)