date
views 3 142

Тожикистонлик қизалоқ ўз ҳаётини сақлаб қолган Дубай амирига миннатдорчилик билдирди (видео)

Тожикистонлик қизалоқ ўз ҳаётини сақлаб қолган Дубай амирига миннатдорчилик билдирди (видео)
Фото: Twitter / HH Sheikh Mohammed
Тожикистонлик етти ёшли Maxина Ғаниева Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид ал-Мактумга ўз ҳаётини сақлаб қолганлиги учун миннатдорчилик билдирди, деб хабар қилади Дарё нашри.

Қизалоқ тўрт турдаги юрак парокининг битта одамда учраши натижасида юзага келган камёб касаллик билан туғилган. Maxина беш ёшга тўлганида Муҳаммад бин Рошид ал-Мактумнинг Global Initiatives (MBRGI) хайрия фонди унинг учун юқори малакали шифокорларни топиб, 2017 йилнинг октябрида қиммат турувчи операциясини ўз ҳисобидан ўтказиб берган. Мураккаб операция саккиз соат давом этган.

Орадан деярли икки йил ўтгач, Maxина фонднинг ҳар йили ўтказиладиган ҳисобот йиғилишига келиб, амирга ўз миннатдорчилигини билдирди.

«Мен шайх Муҳаммад ва менга ёрдам кўрсатган фондга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман ва жуда бахтлиман», — дейди қизалоқ.

Бугунги кунга келиб MBRGI фонди дунёнинг 86 мамлакатидан 70 миллионга яқин одамга ёрдам кўрсатиб улгурган.

«Мен ўзини инсоният учун хизмат қилишга бағишлаган жамоамга раҳмат айтмоқчиман. Мен улар билан ҳамда уларнинг гуманитар ишларда эришган ютуқлари билан фахрланаман», — дейди шайх тадбир давомида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонлик қизалоқ ўз ҳаётини сақлаб қолган Дубай амирига миннатдорчилик билдирди (видео)