Украинада машҳур «Қизалоқ ва маймоқ» мультфильмини кўришга тақиқ қўйилди

1 дақиқа ўқиш139
Украинада машҳур «Қизалоқ ва маймоқ» мультфильмини кўришга тақиқ қўйилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Украинада «Қизалоқ ва маймоқ» мулцериалини яратиш ва тарқатишга алоқадор беш нафар россиялик ҳамда тўртта ташкилотга қарши 10 йил муддатга санксиялар жорий этилди.
  • Чекловлар «Анимаккорд» студияси, унинг асосчиси ва бош директори, шунингдек, ссенарий муаллифи, режиссёри, продюсери, сериал ҳаммуаллифи ва ҳуқуқлари эгасига нисбатан қўлланган.

Украинада болалар орасида машҳур бўлган «Қизалоқ ва маймоқ» мультсериали билан боғлиқ россиялик шахслар ва ташкилотларга нисбатан санкциялар жорий этилди. Мамлакат томони мультсериални яратиш ва тарқатишга алоқадор беш нафар россиялик ҳамда тўртта ташкилотга қарши чекловлар қўллаган. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Маълум қилинишича, санкциялар мультсериални ишлаб чиқарувчи «Анимаккорд» студияси, унинг асосчиси ва бош директори, шунингдек, сценарий муаллифи, режиссёри ва продюсери, сериалнинг ҳаммуаллифи ҳамда мультфильм ҳуқуқлари эгасига нисбатан жорий қилинган.

Ушбу чекловлар 10 йил муддатга амал қилиши белгиланган.

Украина томонининг билдиришича, мультсериал болалар учун мўлжалланган контент кўринишида Россияга хайрихоҳ бўлган ғоя ва қарашларни тарқатади. Расмийлар бундай контент мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Мультсериални платформаларда блоклаш режалаштирилмоқда

Украина Маданият вазири Татьяна Бережнанинг таъкидлашича, жорий этилган санкциялар мамлакат ҳудудида мультсериал контентини блоклаш учун ҳуқуқий асос яратади.

Шунингдек, Украина Netflix ва YouTube каби халқаро платформаларга мурожаат қилиб, санкцияга тушган шахслар билан ҳамкорликни тўхтатиш, контентни монетизация қилиш ва уни тарқатишни чеклашни сўраши мумкин.

Мультсериал миллиардлаб марта томоша қилинган

Маълумот учун, «Қизалоқ ва маймоқ» рус халқ эртаги асосида яратилган бўлиб, қизалоқ ва маймоқнинг турли саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилади.

Мультсериал YouTube тарихидаги энг машҳур анимацион лойиҳалардан бири ҳисобланади. Унинг «Қизалоқ плюс бўтқа» («Маша плюс каша») номли етти дақиқалик эпизоди 4,6 миллиарддан ортиқ марта томоша қилинган.

Ушбу кўрсаткич мультфильм эпизодини YouTube’даги энг кўп кўрилган анимацион видеолардан бирига айлантирган. Лойиҳа шунингдек, платформанинг энг машҳур анимацион видеоларидан бири сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига ҳам киритилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?