11:46 / 18.07.2019
4 103

Бернар Арно дунёда бойлиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Билл Гейтсдан ўзиб кетмоқда

Бернар Арно дунёда бойлиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Билл Гейтсдан ўзиб кетмоқда
Билл Гейтс дунёда бойлиги бўйича иккинчи ўриндаги шахс эмас, дея хабар бермоқда cnn.com. Эндиликда ушбу фахрий ном француз миллиардери Бернар Арнога тегишли.

Ҳашаматли буюмлар ишлаб чиқарувчи LVMH компанияси бош директори Арно Bloomberg миллиардерлар индекси бўйича Гейтсдан ўзиб кетган. Индекс етти йил аввал пайдо бўлганидан бери, Гейтс илк марта кучли иккиликдан чиқиб кетди.

Индекс маълумотларига кўра, Арнонинг шахсий маблағлари 108 миллиард долларга яқин. Ўтган йили унинг бойлигига 39 миллиард доллар қўшилган. Microsoft (MSFT) асосчиси Гейтс эса 107 миллиард долларга эгалик қилади.

Арно LVMH компаниясини глобал ҳашамат марказига қурган. У Louis Vuitton, Christian Dior ва Givenchy каби брендларни назорат қилади.

Йил бошида Арно Париждаги Нотр-Дам соборини қайта тиклаш учун 200 миллион евро (224 миллион доллар) ажратганида газеталар бош сарлавҳасига тушган эди.

Bloomberg’га кўра, агар хайрия ишлари бўлмаганида, Гейтс биринчи ўринни эгаллаган бўларди. Дастурий таъминот даҳоси Билл ва Мелинда Гейтс жамғармасига 35 миллиард доллардан ортиқ хайрия қилган.

Amazon бош директори Жефф Безос Bloomberg рўйхатида 125 миллиард долларлик кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бернар Арно дунёда бойлиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Билл Гейтсдан ўзиб кетмоқда